Коронавирус қурбонлари сони 80 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i49913-Коронавирус_қурбонлари_сони_80_нафарга_етди
Хитойда пайдо бўлган короновирус натижасида қурбон бўлганлар сони 80 нафарга етган.
(last modified 2020-01-27T08:41:17+00:00 )
Январ 27, 2020 13:41 Asia/Tashkent
  • Коронавирус қурбонлари сони 80 нафарга етди

Хитойда пайдо бўлган короновирус натижасида қурбон бўлганлар сони 80 нафарга етган.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссияси тарқатган баёниясида,  Хитойда короновирусда мубтало бўлган шахслар сони 2 минг 800 нафарга етди деб эълон қилди.

 Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси баёниясида, Ухан вилояти коронавирус суръат билан тарқалиб кетаётган минтақа ҳисобланади ва  мамлакат масъуллари  54 миллион нафар аҳолисини карантина қилган деб эълон этди. 

Эслатиб ўтамиз, Хитойда илк марта ушбу касалликни аниқланганидан кейин, Филиппин, Таиланд, Япония, Австралия, Жанубий Корея, Покистон, Франция, Шотландия ва Португалия давлатларида ҳам бу вирусга мубтало бўлган шахслар қайдга олинган.