Афғонистоннинг Ғазни вилоятида йўловчи самолёт ҳалокатга учради
Афғонистонинг Ғазни вилоятида бу мамлакатнинг мусофир ташувчи самолёти қулаб тушган.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Афғонистоннинг Ғазни вилояти наттоғи Ҳирот шаҳридан Кобулга йўл олган бу мамлакатнинг "Ориёно афғон" авиакомпанияси йўловчи самолёти бугун маҳаллий вақт билан соат 13: 10 дақиқада Ғазни вилоятининг Деҳяк тумани яқинида ҳалокатга учради.
Ғазни вилояти ҳокимятлиги наттоғи Азизуллоҳ Азимий ўз сўзларида ҳозиргача бу ҳодисада қанча мусофирлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани борасида хабарлар тарқатилмаганини қўшимча қилди.
Маҳаллий манбаларга кўра, самолёт бортида 83 нафар мусофирлар бўлган.
Аммо Афғонистоннинг "Ориёно афғон" авиакомпанияси қулаган самолётни ўзига тегишли бўлмаганини эълон этган.