АҚШнинг 10 минг фуқаролари Эрон халқидан узр сўрадилар
АҚШнинг 10 минг фуқаролари Вашингтон давлатини Эрон халқига нисбатан босимлари ва зулм истибдод қилганидан узр сўраб тайёрлаган мактубини АҚШ пойтахтидаги Эрон ислом жумҳурияти манфаатларини ҳимоя қилувчи идорага топширдилар.
ИРНА тарқатган хаарга кўра, кеча " Тинчлик учун аёллар"-Code Pink: Women for Peace гуруҳи Вашингондаги Эрон манфаатларини ҳимоя қилиш идорасига бориб узр сўраан мактубини бу идора масъулларига топширдилар.
" Тинчлик учун аёллар"-Code Pink: Women for Peace гуруҳи -Кодпинг гуруҳи асосчиси Medea Benjamin ва унинг бир нечта шериклари томонидан Эрон манфаатларини ҳимоя қилувчи идорага топширилган мактубида , АҚШ халқини бутун инсонлар учун тинчлик ва хавфсизликни яратиш мажбуриятларига риоя қилиши каби ушбу мактубни имзоланган шахслар ҳам ўз президентини Эрон халқига нисбатан душманона сиёсатлари ва эътиборсизлик ҳатти-ҳаракатлари туфайли узр сўрайдилар деб келтирилган.
Мактубни имзолаган шахслар шунингдек, АҚШ давлати Эрон ички ишларида аралишишда даҳшатли тажрибага эгадир. Эрон манбаларини миллийлаштиришни олдини олиш мақсадида 1953 -чи йилдаги давлат тўнтариши, сайланган демократик давлатини истеъфога чиқишига олиб келди ва бу ҳаракатлар ҳар қандай ахлоқ ва қонунга зид эди деб таъкидланган.
АҚШ тинчликсеварлари Эронга қарши АҚШнинг сўнгги ҳатти- ҳаракатларини Дональд Трамп ташқи сиёсатидаги энг хавфли қарорларидан эканлигига тўхталиб, Ироқ ҳудудларида Трамп дастури асосида генерал Қосим Сулаймонийни террор этилгани, дунё хавфсизлигини хавф- хатарга дучор этди деб эълон этдилар.