Коронавирус тарқалиши халқаро фавқулодда ҳолат эълон этилишига сабаб бўлди
Коронавирусни тарқалиши натижасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бутун жаҳонда фавқулодда ҳолат эълон этди.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Теодор Адҳаном кеча Женевада ўктазган фавқулодда қўмита йиғилиши ва 18 мамлакатда коронавирусни кенгайиши ҳолатларини қайд этилгани тўғрисида хабар топганидан сўнг бу қарорга келганини маълум этди.
Адҳаном шунингдек, бутун жаҳонда мисли кўрилмаган касаллик дучор бўлганмиз деб қўшимча қилди.
Хабарлар Хитойдан ташқари бошқа мамлакатларда бу вирусга мубтало бўлганлар сонини 100 нафардан ошганидан далолат бермоқда.
Ҳозиргача дунёда коронавируснинг 7 турли кашф этилган.
Хитойдаги Ухан шаҳри коронавирус манбаи сифатида эълон этилган ва Хитой давлат масъуллари бу шаҳар яшовчиларини карантина қилиб бу шаҳарга бориб келишни тақиқлаган.
Шунингдек бу вирусдан хавотирларни ошиб бориши турли мамлакатларни Хитойга авиақатновларни тўхтатишига сабаб бўлган.
Шунингдек бугун Франция ахборот агентлиги, Хитойдаги коронавирус қурбонлари сонини 212 нафарга етганини таъкидлади.