Афғонистон армияси ҳарбий амалиётида Толибон гуруҳининг ўнлаб аъзолари йўқ қилинди
(last modified Sun, 02 Feb 2020 12:31:30 GMT )
феврал 02, 2020 17:31 Asia/Tashkent
  • Афғонистон армияси ҳарбий амалиётида Толибон гуруҳининг ўнлаб аъзолари йўқ қилинди

Афғонистон армияси ҳарбий амалиётларида Толибон гуруҳи аъзоларидан ўнлаб нафари ўлдирилиб, бир гуруҳи жароҳатлантирилиб ва айримлари қўлга олинди.

Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Афғонистон мудофаа вазирлиги  ўтган 24 соат ичида афғон армиясининг Уурузгон, Ҳилманд, Бағлон, Сарипул, Бодғис, Балх, Ҳирот, Нангарҳор ва Фароҳ вилоятларида  ўтказган ҳарбий амалиётларида Толибон гуруҳининг 60 нафари ҳалок  бўлиб 30 нафари жароҳатланди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида,  мазкур амалиётда Толибон гуруҳининг 29 нафар аъзолари давлат армияси томонидан қўлга олинди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги масъулларининг айтишича, сўнгги ҳафталарда Афғонистоннинг Ғўр ва Ҳирот вилоятларида Толибон гуруҳининг 340 нафар аъзолари афғон ҳарбийларига таслим бўлди.

Шу ҳолда Афғонистон шимолидаги Қундўз вилоятидаги хавфсизлик масъуллар  Толибон гуруҳини Қундўз вилояти Алиобод туманига қарши ҳужумларида  давлат ҳарибйларидан 4 нафарини ҳалок бўлганини тасдиқлади.

 

Ёрлиқ