Хитойда коронавирусдан вафот этганларни дафн этиш тақиқланди
феврал 03, 2020 16:15 Asia/Tashkent
Хитойда 2020 йил 1 февралдан бошлаб коронавирусдан вафот этган беморларни дафн этиш тақиқланди. Бу ҳақда Globas Times нашри маълум қилди.
Янги тартибга кўра, вафот этган беморлар энг яқин махсус ҳудудларга олиб борилади ва ёқиб юборилади. Шунингдек, вирус туфайли вафот этганларнинг жасадига қариндошларининг яқинлашишига ҳам рухсат берилмайди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра коронавирус юқтирганлар сони дунё бўйича 14 мингдан ортиб кетди, улардан ҳозиргача 362 нафар бемор вафот этди.
Коронавирус ўчоғи бўлган Хитой билан деярли барча давлатлар, хусусан Ўзбекистон ҳам ҳаво ва қуруқликдаги чегараларини номаълум муддатга ёпиб қўйди.
Ёрлиқ