Эрдуған: Қрим ярим оролини Россияга қўшилишини расман тан олмаймиз
(last modified Tue, 04 Feb 2020 08:24:42 GMT )
феврал 04, 2020 13:24 Asia/Tashkent
  • Эрдуған: Қрим ярим оролини Россияга қўшилишини расман тан олмаймиз

Сурия шимоли вазияти масаласида Москва ва Анқара ўртасидаги кескинликларни авж олиши ортидан Туркия президенти Анқара давлати Қрим ярим оролини Россияга қўшилишини расман тан олмайди деб эълон этди.

Туркиянинг ТРТ телеканали тарқатган хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған  кеча Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан ўтказган  ахборот конференциясида Қрим масаласида ўз позициясини шу тарзда баён этди.

Эрдуған ўз сўзларида,   Сурия вазиятини бошқаришнинг имкони бўлмаганинига тўхталиб,  Россиянинг эътиборсизлги туфайли бир миллиондан ортиқ қочқинлар Турки чегаралари томон ҳаракат қилишмода деб иддао қилди.

Туркия президенти  бу мамлакат армиясини ноқонуний равишда Сурия ҳудудларига бостириб кирганига ишора этмай, Сурия давлат армиясининг кечанги ҳужумларида ҳалок бўлган  8 нафар туркиялик ҳарбийлардан 5 нафари давлат ҳарбийлари ва 3 нафар тинч аҳоли бўлганини қўшимча қилди.

Аммо кеча Россия Мудофаа вазирлиги террорчи гуруҳларни Сурия шимолидаги Идлиб вилоятида янги кимиёвий ҳужумлар уюштиришга тайёргарлик кўраётганини хабар қилганди.

Россия мудофаа вазирлиги шунингдек  террорчилар томонидан Идлиб вилоятига 400 литр кимиёвий моддаларни киритилганини маълум этди.

                

Ёрлиқ