АҚШ сенатида Трампга нисбатан импичментни натижасиз қолганига қарши аксиламал ошиб бормоқда
Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш мавзусида ойлар давомидаги жанжаллардан кейин, ниҳоят сенатда унга нисбатан импичмент эълон қилиш жаарёни тўхтатилди.
Сенатда Трампга нисбатан импичментни бекор этилгани ортидан бу мамлакат сиёсатчилари бу мавзуга аксиламал кўрсатишди ва уни тарих ва сенат учун " шармандали ва қайғули" сана деб эслатдилар.
АҚШ намояндалар мажлиси раиси Ненси Пелоси мамлакат сенатида Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш жараёнини бекор этилганига кўрсатган илк аксилмалида, демократлар халқ учун демократияни мудофаа қилишга давом беради деб айтди.
Сенатдаги демократлар озчилиги раҳбари Чак Шомер ҳам сенатда Трампга нисбатан импчиментни бекор этилганига билдирган муносабатида, бундай овозга қўйишлар аҳамиятсиздир ва АҚШ халқи ўз умидини бой бермаслиги лозим деб таъкидлади.
АҚШ сенати ташқи алоқалар қўмитасидаги демократларнинг етакчи масъули Боб Менендез ҳам Трампга нисбатан импичментни бекор этилганини танқид қилиб, Твиттер саҳифасида гувоҳ ва факт далилсиз муҳокамани адолат доирасидаги муҳокама эмас деб изоҳлади.
Демократик паритяси сенатори ва АҚШ президенти сайлови номзодларидан бири Элизабет Ворен ҳам Твиттер саҳифасида, Трампга нисбатан импичмент эълон этилмагани шармандали эканлигига тўхталиб, биз бой, қудратли ва коррупциялашган шахслар ўрнида барча фуқаролар учун ишлаётган давлатни ҳукумат теппасига келтириш пайидамиз деб ёзди.
Нью-йорк шаҳрининг собиқ шаҳар ҳокими ва АҚШ президентлик сайловининг номзодларидан бири Майкл Бломберг ҳам Твиттер саҳифасида, сенатда Трампга нисбатан муҳокама жараёни бир муаммо ва ўйин ҳамда сенатда қўйилган овоз натижалари АҚШ учун шармандаликдир деб ёзди.