100 нафардан ортиқ демократлар Трампнинг " Аср муомаласи" лойиҳасига қарши чиқишди
АҚШ демократик партиясининг 107 нафар вакиллари бу мамлакат президентига йўллаган мактубида унинг" Аср муомаласи" лойиҳасига қарши эканлигини эълон этдилар.
" Ал-жазира" телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча АҚШ демократик партиясининг 107 вакиллари мамлакат президенти Дональд Трампга йўллаган мактубида " Аср муомаласи" лойиҳасини Иодания дарёсининг ғарбий қирғоқида доимий босқинчиилкларни вужудга келтириши ҳақида огоҳлантиришди.
Мазкур мактубда шунингдек Трамп лойиҳаси бир- биридан жудо фаластинликлар яшайдиган колоннияларни ташкил этилишига сабаб бўлиб, Фаластин ўлкасини таъсис этилишига тўсиқ яратади деб келтирилган.
АҚШ вакиллари мактуби давомида, Трампнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида доимий ишғолгарликларни вужудга келтириши сабаб кўп хавтотирларга сабаб бўлмоқда деб изоҳлашди.
28 январь куни, АҚШ президенти Дональд Трамп сионистик режим бош вазири билан биргаликда " Аср муомаласи" ирқпарастлик лойиҳаси тақдимоти маросимида қатнашди
АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф ҳудуди сиоинстик режимга қўшилиши , Иордания дарёси ғарбий қирғоқнинг 30 фойиз ҳудудларини сионстларга берилиши, шунингдек бошқа мамлакатлардаги фаластинлик қочқинларни ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум этилиши, ҳамда Фаластин фақат ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи билан чекланиб қолиши айтилади.