АҚШ ҳарбийси: Америка ҳарбийлари фашистлардан ҳам бадтардир
АҚШ ҳаво кучлари учувчисиз учоқлари бошқарувчиларидан бири ўз лавозимидан истеъфога чиққанидан кейин, Америка ҳарбий кучларининг жиноятлари хусусидаги сўзларида бу жиноятларни фош этди.
Индепендент газетасининг хабар қилишича, АҚШ ҳаво -кучларни учувчисиз учоқлари бошқарувчиси берган интервьюсида, Афғонистонда АҚШ ҳарбий кучларининг содир этган жиноятларига тўхталиб, АҚШ ҳарбийлари фашистлардан ҳам бадтардир деб айтди.
Браянт АҚШ армиясини танк этгани сабабларига тўхталиб, Афғонистондаги бинолардан бирини ракета орқали нишонга олингани билан бир ватқда бир болакай бинодан чиқиш ҳолида эди, аммо бу хусусда юқори мартабали масъулларига хабар берилган билан улар менга амалиётни давом эттириш дастурини беришди деб қўшимча қилди.
У ўз сўзларида бу масалаларни фош этгани туфайли ўзи ва аҳли оилаларига таҳдидлар кўпайгани ва шу сабабдан ўз яқинлари ҳам уни тарк этганини маълум этди.
АҚШ ҳарбийсининг айтишича, АҚШ ҳаво кучларида хизмати чоғида билвосита 13 инсонни ўлдирилишида рол ўйгани ва унинг одам ўлдирувчиси гуруҳи 1 минг 626 биноларни нобуд этгани ва бу жойларда аёллар ва болалар бўлганини фош этди.
Браянт шунингдек, 6 йил ичида АҚШ денгиз кучларида хизмат қилгани ва бу босқичда Ласвегасдаги базадан ҳарбий учувчисиз учоқларни бошқариш масъулиятини зиммага олганини ҳам таъкидлади.