УЭФА ўз тарихида Англия клубига қарши энг оғир ҳукмини чиқарди
(last modified Sat, 15 Feb 2020 09:22:00 GMT )
феврал 15, 2020 14:22 Asia/Tashkent
  • УЭФА ўз тарихида Англия клубига қарши энг оғир ҳукмини чиқарди

УЭФА молиявий фейр -плей қоидаларини бузгани туфайли Англиянинг " Манчестер сити" кулибини икки йилга Европа рақобатларидан четлаштирди ва 30 миллион евро жаримага тортди.

УЭФА-нинг расмий сайтига кўра, УЭФА  мустақил суд делегацияси  мавжуд факт даллилар ва ҳужжатларни кўриб чиқишини ва Манчестер Сити футбол клуби ўзини ҳимоя қилиш изҳоротини эшитганидан кейин,  бу клуб молиявий фейр -плей қоидаларини бузган деб эълон қилди.

Манчестер -сити клуби Спонстрин шартномаларини нарх қўйишда қоидаларнинг доирасидан ошганди, ҳамда  даромадлари ва молиявий масалалар  тўғрисида УЭФАга  берган маълумотлари мантиқий бўлмаган.

УЭФА шунингдек,  делоларни кўриб чиқиш жараёнида  Манчестер- сити лозим ҳамкорлик қилмаган деган ақидага эгадир. Бинобарин УЭФА  Манчестер сити  клубини  икки йил ичида Европа рақобтларидан маҳрум этди шунингдек 30 миллион евро жаримага тортди.

Манчестер- сити  спортни муҳокома қилиш судида эътироз қилиши мумкин.

 Манчестер сити клубини икки йилга рақобатлардан  маҳрум этилиши қандай натижалар келтириши мумкин?

 Бу клуб футболчиларидан айримини клубни тарк этиши ва бош мураббийси Гвардеолани ҳам  ҳамкорлигини тўхтатиши  эҳтимолдан йироқ эмас