Вашингтон давлати илк марта Жанубий Кореяга таҳдид қилди
Вашингтон илк маротаба Жанубий Кореяда ҳарбий иштироки харажатларини таъминлашга тегишли масалада ошкора тарзда Сеулга таҳдид қилди.
Юнҳоп ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ давлати илк марта АҚШ ҳарбийларини жойлаштриш харажатлари оширилмаганида АҚШ ҳарбий базаларида хизмат қиладиган кореялик минглаб ҳарбийлар билан ҳамкорлик қилишни қайта кўриб чиқиши билан таҳдид қилди.
Эслатиб ўтамиз АҚШ базаларида Жанубий Кореянинг 9 минг ҳарбийлари хизмат даврасини ўтказишади.
АҚШнинг ушбу таклифи ижро этилмаганида улар ўз ишчини қўлдан бой беришлари айтилади.
Икки мамлакат масъуллари ўтган ойлар ичида бир неча маротаба бу масала хсусида суҳбатлашганди, аммо музокаралар ҳардоим натижасиз қолган.
АҚШ давлати бу мамлактадаги 28 минг 500 нафар АҚШлик ҳарбийлар иштироки харажатларини 890 миллион доллардан 5 миллиард долларга оширишни талаб қилмоқда.
Аммо Жанубий Корея бу таклифни мантиқдан йироқ эканлигини таъкидлаган. АҚШ ҳам бу таклифини ўзгартириш эҳтимолини рад этмаган.