АҚШнинг Wisconsin штатида содир бўлган отишмада 7 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Wisconsin штатидаги Milwaukee шаҳрида юз берган отишмада 7 нафар ҳалко бўлгани айтилади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Milwaukee шаҳри заводларидан бирида отишма содир бўлган.
АҚШ хавфсизлик кучлари отишмани уюштирган шахсни ўққа тутиб ўлдиришди.
Ҳозиргача отишма уюштирган кишини шахсияти хусусида бирор хабар тарқатилмаган.
Эслатиб ўтамиз АҚШ давлати қуролли тўқнашувлар ва одамларни гаровга олишнинг янги тўлқинига дучор бўлган.
Расмий ҳисоботларга асосан, АҚШ халқи орасида 270-300 миллион қуроллар мавжуд яъне қарйиб ҳар бир шахсга битта қурол тўғри келади.
АҚШдаги маданий фаоллар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари мамлакатда қурол тармоғи лобистларининг қудрати туфайли қурол олиб юришни тўхтатиш таклифи билан бир пайтда, АҚШнинг ҳеч бир давлати қурол сотишни сақлаш хусусида бирор қонун чиқармаган.
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШда қурол олиб юришнинг асосий ҳомийларидан ҳисобланади.