Ашраф Ғани: Афғонистон тузуми исломий амирлик эмас
Афғонистон президенти бу мамлакатнинг қонуний тузумини республика тузуми эканлигини таъкидлади.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани НАТО Бош котиби Енис Столтенберг ва АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер билан қўшма йиғилишида Афғонистонда исломий амирлик эмас, балки республика тузуми ҳукумат қилаётганини баён этар экан, Толибонлар ҳам АҚШ билан имзоланган келишув асосида ўз мажбуриятларига амал қилишлари лозим деб қўшимча қилди.
Афғонистон президенти тинчлик жараёнида мамлакат хавфсизлик кучлари ролининг аҳамиятига тўхталиб, Афғонистон давлати АҚШ билан янги мажбуриятларга эҳтиёж сезмайди ва олдин Луя Жирга томонидан тасдиқланган келишув ўз аҳамятини йўқотмаган деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, бир йил давомидаги музокаралар ҳамда Афғонистонда урушни тўхтатиш масаласидаи хавотирлардан кейин АҚШ ва Толибон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди.
Кеча Афғонистон ишларидаги АҚШнинг махсус вакили Залмай Халилзод ва Толибон раҳбарининг сиёсий масалалардаги ўринбосари мулла Бародар турли мамлакатлар вакиллари ва масъуллари иштирокида Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган йиғилишда Афғонистондаги урушни тўхтатиш учун тичнлик келишувини имзоладилар.
Шу асосда, Афғонистонда кескинликларни камайтириш шартлари Толибон томнидан ижро этилганида, келаси 14 ой ичида АҚШ ва хорижий кучлар бу мамлакатни тарк этишлари кутилмоқда.
Қатарда Халилзод ва мулла Бародар томнидан АҚШ ва Толибонлар ўртасидаги тинчлик келишуви шу ҳолда имзоланмоқдаки, бу гуруҳни Афғонистон ҳудудларида урушни давом эттириши борасидаги хавотирланишлар тобора ошиб бормоқда.