Кобулда АҚШ, НАТО ва Афғонистон давлатининг қўшма декларацияси
Афғонистон давлат масъуллари, АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер ва НАТО Бош котиби Енис Столтенберг имзоланган тинчлик келишуви билан бир вақтда унда АҚШнинг тинчлик ва мажбуриятлари шарҳланган қўшма декларацияни эълон этдилар.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Кобулда тарқатилган бу декларацияда АҚШ Афғонистонда мукаммал ва доимий тинчликка қўл топишга ёрдам етказиш ва ҳамкорлик қилиш мажбуриятларига эга бўлгани келтирилган.
Кобул давлати томонидан Афғонистон ҳудудларидан террорчи гуруҳлар ва шахсларни АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизликига қарши ҳаракатлар уюштирмасликка кафолат бериш, Афғонистондан халқаро коалиция ва АҚШ ҳарбий кучларини босқичмабосқич чиқариш замонини тайинлаш, кенг -қамровли оташкесимга шароит яратиш шакли ҳамда Афғонистон ва Толибон ўртасида сиёсий келишувга эришиш, қўшма декларацияни асосий тўртта мавзуси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бир йил давомидаги музокаралар ҳамда Афғонистонда урушни тўхтатиш масаласидаи хавотирлардан кейин АҚШ ва Толибон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди..
Кеча Афғонистон ишларидаги АҚШнинг махсус вакили Залмай Халилзод ва Толибон раҳбарининг сиёсий масалалардаги ўринбосари мулла Бародар турли мамлакатлар вакиллари ва масъуллари иштирокида Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган йиғилишда Афғонистондаги урушни тўхтатиш учун тичнлик келишувини имзоладилар.
Шу асосда, Афғонистонда кескинликларни камайтириш шартлари Толибон томнидан ижро этилганида, келаси 14 ой ичида АҚШ ва хорижий кучлар бу мамлакатни тарк этишлари кутилмоқда.
Қатарда Халилзод ва мулла Бародар томнидан АҚШ ва Толибонлар ўртасидаги тинчлик келишуви шу ҳолда имзоланмоқдаки, бу гуруҳни Афғонистон ҳудудларида урушни давом эттириши борасидаги хавотирланишлар тобора ошиб бормоқда.