Россия давлати Суриядаги армиясини тез суръат билан кучайтирмоқда
(last modified Thu, 05 Mar 2020 07:53:03 GMT )
март 05, 2020 12:53 Asia/Tashkent
  • Россия давлати Суриядаги армиясини тез суръат билан кучайтирмоқда

Сурия шимоли ғарбидаги Идлиб минтақасида кескинликларни авж олишидан кейин Москва давлати суръат билан бу мамлакатдаги ҳарибй кучлари позициясини кучайтиришни бошлади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, россиялик ҳарбий масъуларни ҳам  Москва давлати Россия ва Туркия президентларининг учрашувидан олдин Сурияда денгиз ва ҳаво орқали  ўз ҳарбий кучларини кучайтириш пайидадир деб изоҳлашган.

Мазкур хабарга асосан, Россия 28 февралдан бери  Сурияга ҳаво ва денгиздан ҳарбий кучларини сафарбар этишни суръат билан давом эттирмоқда.

 Россиянинг ушбу ҳатти -ҳаракати  Суриядаги авиазарбаларида Туркия армиясининг 34 ҳарбийсини ўлдирилганидан кейин ижро этилган.

 Сурияда турк ҳарбийларини ўдирилишидан кейин Москва давлати   Босфор бўғозини Россия кучлари учун ёпиб қўйилиши ҳамда Туркия ҳаво ҳудудлари орқали  юк ташишига тўсиқлар яратилишидан  хавотирламоқда.

Суриянинг Идлиб минтақаисда кескинликларни кучайиши ортидан  Путин ва Эрдуған жорий йилнинг 5 март кунида учрашиб мулоқот ўткишлари кутилмоқда.

 

Ёрлиқ