Дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 100 минг нафардан ошди
(last modified Sat, 07 Mar 2020 09:18:03 GMT )
март 07, 2020 14:18 Asia/Tashkent
  • Дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 100 минг нафардан ошди

Англия ОАВ-и коронавирус қайд этилган мамлатар томонидан тарқатилган маълумотларга таяниб, дунёда коронавиурсга юқтирганлар сонини 100 мингдан ошиб кетганини эълон этди.

Кеча Ройтерз ахборот агентлиги  коронавирус қайд этилган мамлакатларнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва расмий ташкилотлари томонидан тарқатилган маълумотларга таяниб,  ҳозиргача коронавиурсга мубтало бўлганлар сонини 100 мингдан ошгани ва улардан 3 минг 404 нафарини вафот этганини қўшимча қилди.

Худди Хитойда ҳозиргача коронавирусга чалинганлар сони 80 минг 710 кишига етган.

Кеча АҚШнинг Вашингтон штатида коронавирус туфайли янги ўлим ҳолатини қайд этилганидан кейин мамлакатда бу вирус натижасида қурбон бўлганлар сони 17 нафарни ташкил этди.

АҚШда ҳозиргача 231 киши коронавирусга чалинган ва бу вирус Американинг 20 штатида тарқатилгани айтилади.

Италияда бу вирус оқибатида 148 шахсни вафот этгани ва  769 нафар янги ҳолатни қайд этиши билан  мамлакатда коронавирус  мубталолар сонини 3858 нафар деб маълум этди.

Франция масъуллари ҳам  ҳозиргача бу мамлакатда коронавирус туфайли 423 касалланганини хабар қилди.

 Бу мамлакатда ҳозиргача бу вирус натижасида 7 киши ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек 23 шахсни аҳвол оғирлигича қолмоқда.

DTS  ахборот агентлигининг хабар қилишича, Германияда коронавиурсга мубтало бўлганлар  сони 570 нафрадир.

Аммо Африка қитъасида ҳозиргача 29 киши коронавирусга мубтало бўлган.

Камерун давлати Африка қитъасида коронавирус ҳолати қайд этилган 6 чи мамлакатдир.

Камерундан ташқари, Нигерия, Сенегал, Жанубий Африка, Марокаш ва Мисрда ҳам коронавирусга мубталолар қайд этилгани айтилади.

 

 

Ёрлиқ