Абдуллоҳ : сохтакорликни қабул қилганимизда, демократиядан ном -нишон қолмайди
Афғонистон ҳукуматининг ижрочи раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ инагурацияси маросимида сайловлар натижаларини қабул қилмасликини таъкидлаб, сайловдаги сохтакорликларни қабул қилганимизда мамлакатимизда демократия таг -тубидан йўқ бўлади, деб изоҳлади.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Афғонистон ҳукуматининг ижрочи раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ инагурация маросимидан сўнг, тинчлик учун ҳеч қандай шартга эга эмаслиги ва Толибон билан музокараларда республика ва исломий қадриятларни қўллаб -қувватлашишини эълон этди.
Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўз сўзларида 2014 чи йилдаги сайловларда муросага тан бермаганида Афғонистонда янги бўҳронлар вужудга келарди, аммо бу маротаба эса сайловдаги сохтакорликларни қабул қилганида Афғонистонда демокриятдан ном- нишон қолмаслигини маълум этди.
Афғонистон ҳукуматининг ижрочи раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўз сўзларида Афғонистон ва минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликлар ва алоқаларни янада яхшилашга эҳтиёж сезаётганига тўхталиб, бугун минтақа ва жаҳонда фарқ қилувчи бир вазият ҳукм сурмоқда ва ўзаро ишонтиришга эҳтиёжлар мавжуд деб баён қилди.
Абдуллоҳ Абдуллоҳ Афғонистон яхлитлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилишига ишора этиб, мамлакатимиз Халқаро бўҳронлар маркази ва террорчилик фаолиятлар марказига айланмаслиги зарур деб аниқлик киритди.
Ашраф Ғани ҳам инагурация маросимида Толибон билан музокара ўтказиш делегациясини ташкил этишишин маълум этиб, яқин келажакда бу гуруҳ маҳбусларини қамоқхоналардан озод этиш жасурини чиқаришини эълон этди.
Эслатиб ўтамиз, Кобул минтақаларидан бирида сайловларда кўпроқ овоз касб этган Ашраф Ғани ва бошқа бир жойда унинг сайловдаги рақиби, Афғонистон ҳукуматининг ижрочи раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳни мисли кўрилмаган инагурация маросимлари бўли ўтди.