АҚШ Афғонистондаги ҳарбийларини олиб чиқишни бошлади
(last modified Tue, 10 Mar 2020 07:35:31 GMT )
март 10, 2020 12:35 Asia/Tashkent
  • АҚШ Афғонистондаги ҳарбийларини олиб чиқишни бошлади

Кеча АҚШ масъулларидан бири Толибон билан келишувдандан сўнг, АҚШ ҳарбийлари Афғонистон ҳудудларини тарк эта бошлаган деб маълум этди.

Тасним  ахборот агентлигининг хабар қилишича ўз номини фош бўлишини истамаган АҚШлик масъулларидан бири,  Толибн ва АҚШ ўртасидаги келишувга биноан Афғонистондаги Американинг 13 минг нафар ҳарбийлари 8 минг 600 нафарга камайтирилади деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз  Афғонистонда урушни тўхтатмаганидан келиб чиққан хавотирлар ва бир йил давомидаги музокаралардан кейин 29 февраль куни АҚШ ва Толибон ўртасида тинчлик келишуви имзоланди.

Мазкур келишувга асосан  Толибон томони қўйилган шартларга риоя қилганида, АҚШ ва бошқа хорижий ҳарбий кучлар  келаси 14 ой ичида Афғонистон ҳудудларини тарк этишади.

Толибон ва АҚШ ўртасида тинчлик битими  Халилзод ва мулло Биродар томонидан шу ҳолда имзоланганки,  бу гуруҳ томонидан  урушни давом эттирилиши хусусидаги хавотирлар тобора авж олмоқда.

 

Ёрлиқ