Шимолий Корея раҳбари назорати остида ракета синови ўтказилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i50837
Шимолий Корея раҳбари кутилмаган ҳужумларга қарши кураш олиб бориш мақсадида мамлакат ҳарбий қудратини баҳолаш учун янги ракета синовини назорат этди.
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
март 10, 2020 16:57 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея раҳбари назорати остида  ракета синови ўтказилди

Шимолий Корея раҳбари кутилмаган ҳужумларга қарши кураш олиб бориш мақсадида мамлакат ҳарбий қудратини баҳолаш учун янги ракета синовини назорат этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра, Ким Чен Ин  ушбу ракета синовидан қониқиш билдириб,  мамлакат артиллерия бўлинмасини кучайтириш зарурлигига чақирди.

Шимолий Корея ўтган бир йил ичида 13 марта ракеталарини синовдан ўтказган.

Бу эса шу ҳолдадирки,  Швециянинг Стокгольм шаҳрида Шимолий Корея ва АҚШ ўртасидаги экспертлик музокаралар натижасиз якунланган.

Стокгольм музокараларини натижасиз қолгани ортидан  Шимолий Корея масъуллари,  Вашингтон давлати Пхеньянга қарши душманона сиёсатларини тўхтатмаганига қадар, АҚШ билан музокара қилмаслигини таъкидладилар.