Хитой, Япония ва Жанубий Кореяда коронавирусга мубтало бўлганлар қурбонлар сони кўпайган
(last modified Wed, 11 Mar 2020 10:22:53 GMT )
март 11, 2020 15:22 Asia/Tashkent
  • Хитой, Япония ва Жанубий Кореяда коронавирусга мубтало бўлганлар қурбонлар сони кўпайган

Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга мубтало бўлган бу мамлакатнинг яна 22 нафар фуқароларини вафот этганини тасдиқлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган баёниясида,  коронавирус туфайли 22 янги ўлим ҳолатини қайд этилиши билан мамлакатда бу вирусдан ҳалок бўлганлар сонини 3 минг 158 нафрага етганини эълон этди.

Мазкур баёнияда келтирилишича,  бугун эрталабача Хитой бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 80 минг 778 нафарга етган ва улардан 61 минг 475 нафари даволаниб уйига жавоб берилган.

Шу ҳолда, Гон-конг, Тайван, Маккао ва Тайван  минтақаларида ҳам коронавирусга  177 нафар юқтириб олгани аниқланди.

Жанубий Корея давлати ҳам  мамлакатда яна 242 нафарни коронавиурсни юқтирган билан бу вирусга чалинган шахслар сони 7755 нафарга етгани ва улардан 61 нафари вафот этганини маълум этди.

Японияда эса коронавирусни юқтириб олганлар сони 1240 нафарга етди ва улардан 12 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Сўнгги маълумотларга асосан ҳозиргача бутун дунёда 119 минг 226 киши коронавиурсга мубтало бўлиб, улардан 66 минг 573 нафари соғайиб уйига жавоб берилган. Жаҳонда бу вирус натижасида вафот этганлар, сони 4 минг 299 кишига етди.

 

Ёрлиқ