Пентагон Ат-Тожий базасида жароҳатлаганлар вазиятини ўта оғир эканлигини тан олди
(last modified Sun, 15 Mar 2020 09:36:12 GMT )
март 15, 2020 14:36 Asia/Tashkent
  • Пентагон Ат-Тожий базасида жароҳатлаганлар вазиятини ўта оғир эканлигини тан олди

АҚШ Мудофаа вазирлиги, Ироқнинг Ат-Тожий базасида жароҳат олган бу мамлакат икки ҳарбийси вазиятини ўта оғир деб эълон этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Пентагон-АҚШ Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида,  хорижий ҳарбийлар қароргоҳи бўлган Бағдод шимолидаги Ат-Тожий базасига уюштирилган ҳужумда  АҚШ ҳарбийларидан 3 нафари ҳалок бўлган ва улардан икки нафарини аҳволи оғирлигича қолмоқда деб қўшимча қилди.

Пентагон шунингдек,  икки ҳарбийсини Бағдод касалхонасида ётқизилганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни АҚШ ҳарбийлари жойлаштирилган Ироқнинг Ат-Тожий базаси 25 ракета билан нишонга олинди.

Чоршанба кечаси ҳам  Ат-Тожий базасига қарши ракета ҳужумларида  АҚШ ҳарбийси, бир пудратчиси ва Британиянинг бир ҳарбийси ҳалок бўлганди.

АҚШ давлати Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилотини айблаши билан жума куни,  Салоҳиддин, Бобил, Басра ва Восит вилоятларида Ҳашд-уш-шаъбий -Ироқ халқи кўнгилли кучлари ташкилоти базаларига авиазарбалар берди ва натижада Ироқ федерал полицияси ва мудофаа вазарлигинг ўнлаб нафари қону тўпроққа белантирилди.

Айрим таҳлилчичлар АҚШ ҳарбийларини  Ироқдаги муқовимат кучлари ва Ҳашд-уш-шаъбий қароргоҳларини нишонга олиши учун янги сенариялар пайида бўлганини таъкидлашмоқда.

  

Ёрлиқ