Ўтган икки сутка давомида Хитойда коронавирус ҳолатлари қайд этилмаган
Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазири бу мамлакатда ўтган икки сутка ичида ҳеч бир фуқарога коронавирус аниқланмаганини эълон этди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган 24 соат ичида хориждан Хитойга келган шахсларнинг 39 нафраи коронавирусга чалангани аниқланди деб қўшимча қилди.
Мазкур хабарга асосан, ўтган бир сутка ичида бу вирус натижасида фақат 3 нафар Хитойда вавот этган ва бу мамлакатда вафот этганлар сони 3 минг 248 нафарга етди.
Хитойнинг миллий комиссияси мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сонини 80 минг 967 нафарга етгани ва улардан 71 минг 150 нафари тузалиб уйига жавоб берилганини маълум этди.
Ўтган икки сутка давомида Хитойнинг Хубэй вилояти ва Ухан шаҳрида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмаган.