Россиянинг ҳарбий марказларига киберҳужумлар кӯпаймоқда
Россия Мудофаа вазири мамлакатнинг ҳарбий марказларига киберҳужумлар кӯпайгани ҳақида огоҳлантирди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу кеча Россия Федератсия Кенгашида деди: кейинги 3 йил ичида четдан Россия ҳарбий марказларига 25 мингдан ортиқ киберҳужум уюштирилди. Бундай ҳужумларнинг сони ҳар йили 12 фоизга ортиб бормоқда.
Мудофаа вазири Россия бундай ҳужумларни қайтаришга тайёр тизимларга эга эканлигини таъкидлади.
Сергей Шойгу дунёда коронавируснинг суръат билан тарқалаётганини эслатиб, илова қилди: Россия Қуролли кучлари коронавирусга қарши курашда энг юксак тайёргарликни қӯлга киритиш мақсадида ҳарбий машғулотлар ӯтказишяпти.
Эслатамиз: Россияда 367 нафар коронавирусга чалиниб, бир киши унинг асоратида ҳалок бӯлган.