Толибон гуруҳининг 100 нафар аъзоси Афғонистон қамоқхоналаридан озод қилинади
Афғонистон Миллий хавфсизлик Кенгаши Толибон гуруҳининг 100 нафар аъзоси қамоқхоналардан озод қилиниши ҳақида хабар берди.
Тасним ахборот агентлигининг хабарига кӯра Афғонистон Миллий хавфсизлик Кенгашининг наттоғи бугун деди: Ашраф Ғанининг буйруғи билан коронавирусга чалиниш эҳтимоли, ёши ва соғлигининг ҳолати эътиборга олинган ҳолда Толибон гуруҳининг 100 нафар аъзоси фарвардин ойининг 12-кунигача қамоқхоналардан озод қилинади.
Жовид Файсалнинг таъкидлашича, озод қилинишидан олдин маҳкумлардан жанг майдонига яна қайтмаслик ҳақида тилхат олинади.
Эслатма: Толибон гуруҳи ӯз аъзолари бӯлган Афғонистон қамоқхоналаридаги 5минг маҳкумнинг барчаси озод қилинсин, деган талабида қатъий турибди. Аммо давлат бу маҳкумларни босқичма-босқич озод қилишини таъкидламоқда.