Гуттереш: коронавирус вазиятида АҚШ Эронга қарши санкцияларини бекор этиши лозим
(last modified Sun, 29 Mar 2020 06:59:49 GMT )
март 29, 2020 11:59 Asia/Tashkent
  • Гуттереш: коронавирус вазиятида АҚШ Эронга қарши санкцияларини бекор этиши лозим

БМТ Бош котиби 8 мамлакат улар жумласидан Эроннинг коронавирус тарқалиши вазиятида АҚШнинг қўллаган санкцияларини бекор этиш хусусидаги мактубларига жавоб қайтарди.

Форс ахборотт агентлигининг хабар қилишича, жума куни БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  дунёнинг 8 мамлакатини 25 март куни коронавирус вазиятида АҚШнинг Эронга нисбатан қўллаган санкцияларини бекор этиш хусусидаги таклифлари ва мактубига қайтарган жавобида,  коронавиурсга қарши кураш жараёнида мамлакатларнинг тиббиёт соҳаси ва системасини парчаланиб кетишини олдини олиш учун АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини бекор этиш ва ё камайтириш зарурлигини таъкидлади.

Гуттереш  коронавирус натижасида зарар кўрган мамлакатларга қарши қўлланган санкцияларини қайта кўриб чиқиш лозимлигини қўшимча қилди.

У  дунё мамлакатлари билан ҳамжиҳатлигини эълон қилиб, дунёда коронавиурс натижасида қурбонлар сонини ошаётганидан хавотир билдирди.

Эслатиб ўтаимз Россия, Хитой, Куба, Никарагуа, Шимолий Корея, Венесуэла ва Эрон мамлакатлари  БМТ Бош котибига қўллаган қўшма мактубида  коронавирусга қарши курашда монеълик қилаётган АҚШ томонидан қўлланган санкцияларини бекор этишни таклиф этдилар.

 Бундан олдин ҳам Эрон ТИВ раҳбари Муҳамаджавод Зариф  коронавирус шароитида АҚШнинг душманона сиёсатларини танқид этар экан,  дунё ҳалқи АҚШнинг иқтисодий ва тиббиёт соҳасидаги тероризми қаршисида бошқа сукут қила олмайди деб айтганди.

 

Ёрлиқ