Россия коронавирусга қарши дори ишлаб чиқарди
(last modified Sun, 29 Mar 2020 10:06:59 GMT )
март 29, 2020 15:06 Asia/Tashkent
  • Россия коронавирусга қарши дори ишлаб чиқарди

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларини тавсияларига асосан Россия давлати бу мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганларни даволаш учун махсус преперат ишлаб чиқрагна.

Спутник сайтининг хабар қилишича, "Фармзащита" илмий-ишлаб чиқариш маркази даволаш схемасини хитой ва француз тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиққан.

"Юқори селективликка эга препарат коронавируснинг ҳужайраларда тарқалиш таъсирини блоклайди ва кўпайишини олдини олади, мефлохиннинг иммуносупрессив ҳаракати эса вирус туфайли жавобан келиб чиқадиган яллиғланиш ҳолати фаоллашувига тўсқинлик қилади. Маклорид антибиотиклар ва синтетик пенициллинларнинг қўшилиши иккиламчи бактериал-вирус синдроми шаклланишига тўсқинлик қилибгина қолмай, балки қонда ва ўпкада вирусга қарши воситанинг концентрация даражасини ошириш имконини беради", - деб айтган ФТБА раҳбари Вероника Скворцова.

Ҳозиргача Россияда 1 минг 264 киши коронавирусга чалинган ва 4 нафар ҳам вафот этган.

 

 

Ёрлиқ