Россиянинг 3 самолёти ичкарисида бомба қўйиш билан таҳдид қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i51327-Россиянинг_3_самолёти_ичкарисида_бомба_қўйиш_билан_таҳдид_қилинди
Россия хавфсизлик масъуллари мамлакатнинг 3 самолёти ичкарисида бомба қўйиш билан таҳдидлар олганини эълон этди.
(last modified 2020-04-02T08:46:08+00:00 )
апрел 02, 2020 13:46 Asia/Tashkent
  • Россиянинг 3 самолёти ичкарисида бомба қўйиш билан таҳдид қилинди

Россия хавфсизлик масъуллари мамлакатнинг 3 самолёти ичкарисида бомба қўйиш билан таҳдидлар олганини эълон этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  кеча нотаниш шахслар Москванинг Шерьеметово аэропорти имейлига хат йўллаб, Россияда 3 самолёт- Красноярск -Москва, Перм- Москва, Москва-Санкт-Петербург ичкарисида бомба қўйиш билан таҳдид қилдилар.

Хабарга асосан, биринчи таҳдид Перм-Москва самолётида бомба қўйилгани билан таҳдид этилди, аммо  бу самолёт  аэропортда қўнди ва  ундан кейин Москва -Санкт- Петербург самолёти ҳам тинч ва соқ-саломат қўнган.

Россия хавфсизлик масъулларига  кўра, жорий йилнинг  март ойида  бир неча маротаба Россия самолётлари ичкарисида бомба ўрнатиш билан таҳдидлар қилинган аммо ҳозиргача барчаси асоссиз бўлган.