Коронавирусга чалинган Британия Бош вазири касалхонада ётқизилди
(last modified Mon, 06 Apr 2020 06:18:10 GMT )
апрел 06, 2020 11:18 Asia/Tashkent
  • Коронавирусга чалинган Британия Бош вазири касалхонада ётқизилди

Британия Бош вазирлиги идораси мамлакат Бош вазири Борис Жонсонни касалхонада ётқизилгани ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Британия Бош вазирлиги идораси мамлакат Бош вазири Борис Жонсонда коронавирус аниқланганлигининг 10 кунидан кейин якшанба куни уни касалхонада ётқизилганини эълон этди.

Эслатиб ўтамиз, олдин Борис Жонсоннинг коронавирусга топширгани тести мусбий эканлиги аниқланганди.

Кеча Спутник сайти ҳам  Жонсон оксиген ва нафас олувчи тажҳизотга эҳтиёж сезаётганини маълум этди.

 Жума куни Жонсон  Твиттер саҳифасида ҳалигича температурасини юқори эканлиги ва тиббий тавсиялар асосида касаллик белгилари бартараф этилмаганида кунида карантинда қолишини қўшимча қилганди.

Британия Бош вазирлик иддаоси  хабарига асосан,  Жонсон мамлакат ишларини бошқара олмаганида Британия ташқи ишлар вазири вақтинчалик мамлакат ишларини ўз зиммасига олади.

Коронавирус тарқалалиши ортидан ўзини шаҳар ташқаридаги қароргоҳида карантинга олган Англия қироличаси ҳам Британия ва Ҳамдўстлик давлатлари аҳолисига телевидение орқали мурожаатида, вирус тарқалашини бу мамлакатлар айниқса Британия учун энг буюк муаммо эканлигини эълон этди.

Сўнгги маълумоларга асосан ҳозиргача Англияда коронавирусга мубтало бўлган шахслар сони 47 минг 806 кишига етди ва улардан 4 минг 934 нафари вафот этган.

 

Ёрлиқ