АҚШда коронавирус қурбонлари сони яна ошди /қамоқхонларида вазият кескинлашмоқда/
https://parstoday.ir/uz/news/world-i51580
АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 22 мингдан ошди.
(last modified 2020-04-13T10:15:58+00:00 )
апрел 13, 2020 12:52 Asia/Tashkent
  • АҚШда коронавирус қурбонлари сони яна ошди /қамоқхонларида вазият кескинлашмоқда/

АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 22 мингдан ошди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча АҚШ ОАВ-и,  коронавирусга чалинганлар сони  560 минг 433 нафарга етиб улардан 22 минг 115 нафари вафот этган.

Бошқа хабаршуки, АҚШ қамоқхоналарида ҳам коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари ошиб, бу мамлакат изоляторларини коронавируснинг энг катта ўчоғига айлантирилмоқда.

Мавжуд маълумотлар эса  ҳозиргача АҚШ қамоқхоналарида 1 минг 300 нафарни коронавирус юқтириб олгани ва улардан 32 нафарини  вафот этганидан далолат бермоқда.

АҚШ штатларининг айрим қамоқоналари  ўз ўрганишлари натижаларини эълон этганида бу рақам янада ошиши айтилади.