АҚШ армияси давлат масъулларини қуриқлаш учун шай ҳолатга келтирилган
(last modified Sat, 18 Apr 2020 07:36:29 GMT )
апрел 18, 2020 12:36 Asia/Tashkent
  • АҚШ армияси давлат масъулларини қуриқлаш учун шай ҳолатга келтирилган

АҚШда коронавирус пандемияси тарқалишини кескин ошиб бориши билан Вашингтондаги мамлакат армиясининг бир қисми,лозим бўлганда ҳукумат масъулларини тинч жойга кўчириш учун шай ҳолатга келтирилгани эълон қилган.

Ньюс вик журналининг ёзишича,  Вашингтондаги АҚШ армияси кучлари  лозим бўлган тақдирда  Оқ уй ва ҳукуматнинг бошқа асосий марказларини бўшатилишга ёрдам кўрсатишга тайёр турибти.

Ньюс вик шунингдек, бу ҳарбий кучлар Вашингтонда вазият янада кескинлашганида давлт масъулларини тинч жойга чиқишга вазифадор этилган деб изоҳлади.

Мазкур хабарда шунингдек,  махсус дастурни ижро этиш чун 10 минг ҳарбийларга эга бўлган " Пойтахт минтақаси миллий қўшма штаби" ни фаоллашгани  Пентагоннинг ушбу иддаоларини паймол  этмоқда ва бу штаб айни ҳолда фаолиятини йўлга қўйган ҳамда  ўз амалиёти тўғриисда билвосита Мудофаа вазрилигига ҳисобот бермоқда деб келтирилган.

Эсдатиб ўтамиз, бу штаб 2001 чи йилнинг сентябридаги  ҳодисалардан сўнг, ташкил этилган ва  " Нобул Игл" амалиёти остида пойтахт осмонини қуриқлаш масъулиятини зиммага олган.

Шу ҳолда ОАВ ҳам АҚШда коронавирусга мубтало бўлган шахслар сонини 709 минг 210 нафарга етгани ва улардан 37 минг 135 нафарини вафот этганини хабар қилишмоқда.

Ёрлиқ