Трамп Эрон томонидан " Нур" сунъий йўлдошни фазога учирлганига аксиламал кўрсатди
Кеча АҚШ президенти Донаьд Трамп Эрон томонидан " Нур" ҳарбий сунъий йўлдошини фазога чиқарилганига кўрсатган муносабатида, Вашингтон давлати Эрон ҳатти-ҳаракатларини яқиндан кузатиб бормоқда деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Эрон ислом жумҳуриятининг илк ҳарбий сунъий йўлдоши Исломий Инқилоб соқчилар корпуси томонидан мувафаққият билан орбитага чиқарилди.
Эрон ислом жумҳуриятининг " Нур" номли илк ҳарбий сунъий йўлдоши " Қосид 2" ракета ташувчиси орқали мамлакатнинг марказий биёбонларидан орбитанинг 425 километрлигига учирилди.
Кеча Дональд Трамп АҚШда коронавирус тарқалиши хусусидаги ўзининг кундалик матбуот конференциясида шунингдек АҚШ кемаларига эронлик ҳарбий катерлар яқинлашганида уларни нишонга олиш тўғрисидаги фанатизм оҳангидаги дастурини чиқарганини иддао қилиб, Эроннинг тез сузувчи катерларнинг потенсиалини тан олиб, улар кучли ва кўринарли қурол яроқларга эгалар дея айтди.
Кеча АҚШ президенти, Твиттер саҳифасида Эронга қарши иддаоларини такрорлаб, АҚШ денгиз кучларига эронлик ҳарбий катерлар АҚШ кемаларига яқинлашгаинда уларни нишонга олинг деб ёзди.
Эрон ислом жумҳурияти бир неча маротаба, Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғозида бегона кучлар кемаларини кузатиб боришни Эроннинг ҳақи эканлигини таъкидллаб, бегона ҳарбий кемалар Эроннинг ҳаво ва денгиз ҳудуларига тажовуз қилганида Халқаро қонунлар асосида уларга нисбатан чоралар кўришини маълум этган.