Россия Дума расмийси Эроннинг ракеталар бўйича фаъолиятини қўллаб-қувватлади
(last modified Fri, 24 Apr 2020 12:01:44 GMT )
апрел 24, 2020 17:01 Asia/Tashkent
  • Россия Дума расмийси Эроннинг ракеталар бўйича фаъолиятини қўллаб-қувватлади

Россия парламенти расмийси арбитага ҳарбий сунъий юлдошни чиқаришда Эроннинг амалга оширилган сайъ-ҳаракатини ҳимоя этди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра Россия парламентининг қуйи палатасининг халқаро ишлар бўйича қўмитасининг раиси Леонид Словетский "Нур" ҳарбий сунъий юлдошни арбитага чиқаришда Эроннинг амалга оширилган сайъ-ҳаракати билан БМТ хавфсизлик кенгаши резолюциясини поймол этишга тегишли Американинг иддаосига аксиламал кўрсатиб, бу сунъий юлдош қурол-яроқни олишга мўлжалланмаган ва бу сунъий юлдошни арбитага учириш БМТ хавфсизлик кенгашининг  резолюциясини  бузмайди, деб таъкидлади.

Бундан олдин Россия федерацияси кенгашининг халқаро ишлар бўйича комиссияси раиси Канстантин Касачов ҳарбий сунъий юлдошни Эроннинг учириши билан хавфсизлик кенгашининг 2231 рақамли резолюциясини поймол этиш хусусидаги Америка иддаосини инкор этиш зимнида ҳеч қайси бир резолюция Эроннинг бундай амал қилишини манъ этгани йўқ, деб таъкидлаган эди.

Россия ташци ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова ҳам паншанба куни матбуот анжуманида Эрон "Нур" ҳарбий  сунъий юлдошни арбитага чиқариш билан БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 резолюциясини поймол этгани йўқ ва америкаликларнинг бу ҳақдаги изҳор этган иддаолари Вашингтонда мазкур резолюция бузилишининг глобал маҳкумиятидан қочишга уринишдир, деб айтди.