апрел 26, 2020 12:11 Asia/Tashkent
  • Россия давлати миллиардлаб доллар кредитга эҳтиёж сезаётганини маълум этди

Россиянинг молия вазири Москва давлатини бюджет тақчиллигига қарши кураш учун миллиардлаб доллар қарз олишга муҳтож эканлигини билдирди.

Россиянинг Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россиянинг молия вазири Антон Силвонов  Россия нефт ва газ даромадларини камайганини қоплаш учун  1 триллион рубль ва ё 13 миллиард 440 миллион доллар кредит олишга эҳтиёж сезади деб айтди.

Силованов ўз сўзларида  нефт ва газ тармоғи даромадларидаги камчиликларни қоплаш учун  Россиянинг миллий захиралари жамғармасидан икки триллион рубль маблағ ажратилади деб қўшимча қилди.

 Эслатиб ўтамиз, АҚШ биржасида нефт хом нархини бирдан тушиши  Россия рубль пули қиймати ва  коронавирус пандемияси сабаб бир ой олдиндан бошлаб уни турли нефт ширкатлари акцияларини тушишини тезлашишига олиб келди.

Россия Марказий банки  рубль қийматини бундан кўпроқ тушишини олдини олиш учун  15 миллиард рублга тенг валютани бозорга чиқарган.

Халқаро валюта жамғармаси эса жорий йилда Россия иқтисод системасини 5,5 фоизга тушишини кузатмоқда.

 

Ёрлиқ