АҚШда бир сутка ичида 2738 нафар коронавирусдан вафот этган
https://parstoday.ir/uz/news/world-i51872
Ўтган бир сутка ичида АҚШда коронавирусдан яна 2 минг 700 нафардан ортиқ инсонларни вафот этиши билан мамлакатда бу виурс натижасида қурбон бўлганлар сони 54 минг нафардан ошди.
(last modified 2020-04-27T07:36:27+00:00 )
апрел 26, 2020 16:09 Asia/Tashkent
  • АҚШда бир сутка ичида 2738 нафар коронавирусдан вафот этган

Ўтган бир сутка ичида АҚШда коронавирусдан яна 2 минг 700 нафардан ортиқ инсонларни вафот этиши билан мамлакатда бу виурс натижасида қурбон бўлганлар сони 54 минг нафардан ошди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Жонс Ҳопкинз университенинг маълумотларга кўра, ўтан бир сутка ичида АҚШда  коронавирус натижасида  янги 2 минг 738 нафар ўлим ҳолатини қайд этилиши билан мамлакатда бу вирус қурбонлари сони 54 минг 265 кишини ташкил қилди.

Статистик маълумотларга асосан, ҳозиргача  АҚШда 960 минг 896 нафар  коронавирус юқтириб олган ва бу мамлакат илгаригидек  коронавирусга чалинганлар ва қурбонлар  нуқтаи назаридан дунёда етакчилик қилмоқда.

Нью-йорк шаҳрида коронавирусга чалинганлар 288 минг нафар 313 нафаридан 21 минг 908 киши вафот этган. Бу шаҳар илгаригидек АҚШда коронавирус ўчоғи бўлиб қолмоқда.

Ню-жерси ҳам 105 минг 523 нафар вирусга мубтало бўлиб 5 минг 863 нафар вафот этган, Массачусетсда ҳам 53 минг 348 нафар коронавирусга чалинган ва улардан 2 минг 730 нафар вафот этган.