Россия: Эрон томонидан учирилган сунъий йўлдош борасидаги АҚШ иддаоларида асос йўқ
Россия давлати Эрон томонидан фзаога янги бир ҳарбий сунъий йўлдошни учириланига қарши АҚШ иддаоларига кўрсатган аксиламалида, БМТ резолюциялари АҚШ томонидан паймол этилмоқда дея таъкидлади.
Форс ахборот агентлинининг хабар қилишича, кеча Венедаги Халқаро ташкилотлардаги Россия вакили Михаил Улянов Эрон томондан фазога учирилган янги сунъий йўлдошга нисбатан АҚШнинг душманона позициясига билдирган муносабатида АҚШни иккиёзламачилик ва иккистандардли сиёсат олиб боришда айблади.
Михаил Улянов шунингдек, АҚШ давлати Эрон томонидан фазога учирилган ҳарбий сунъий йўлдош БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 чи резолюциясига зид эканлигини иддао қилмоқда ва ҳолангки унинг ушбу иддаолари бутунлай асоссиздир деб қўшимча қилди.
Пайшанба куни Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова ҳам Эрон томонидан фазога сунъий йўлдошни учирилгани БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231- чи резолюциясига зид эмаслигига тўхталиб, Хавфсизлик кенгашнинг 2231 -чи резолюцияси ва Халқаро ядровий келишув Эрон давлатини осойишта мақсадлар билан фазо ва фазо ишларидаги иширокини манъ этмаган дея қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз ўтган чоршанба куни Эрон Ислом жумҳуриятининг илк ҳарбий сунъий йўлдоши орбитага чиқарилганди.