Коронавирус борасида ўрганишлар масаласида Хитой ва Австралия ўртасида кескинликлар авж олмоқда
(last modified Wed, 29 Apr 2020 11:12:43 GMT )
апрел 29, 2020 16:12 Asia/Tashkent
  • Коронавирус борасида   ўрганишлар масаласида Хитой ва Австралия ўртасида кескинликлар авж олмоқда

Коронавирус хусусида мустақил текширув ва ўрганишлар ўтказиш учун Хитой ва Австралия ўртасидаги кескинликлар ва баҳслар тобора кўпаймоқда.

Бугун Канберрадаги Хитой элчихонаси  Австралия Бош вазири Скотт Мористоннинг коронавирус мавзусида Пекинга қарши билдирган изҳоротига берган жавобида,  Хитой бундай риёкорлик  ва ҳийлаларга жавоб қайтаради деб эълон қилди.

Бугун Хитойда босиладиган " Глобал таймс" газетаси ҳам, Австралия коронавирус пандемияси хусусида Пекинни айблаш учун махсус бир компанияни йўлга қўйган деб ёзди.

Австралиядаги Хитой элчиси Cheng Jingye ҳам олдинроқ  Пекин давлатини коронавирусга қарши курашни кўрмаганга олиш, Хитой ташаббусларини танқид қилиш  шунингдек Пекинга қарши  текширувларни ўтказиш учун Австралиянинг ҳатти ҳаракатлари Хитойни Канберага қарши санкциялар қўллашига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирганди.

Кеча Хитой элчиси Австраиля ТИВ-ига чақиритирилиб ундан  Канберранинг позициясига кўрсатган аксиалмали ва  иқтисодий таҳдидларни  шарҳлаб бериши сўралганди.

Канберрадаги Хитой элчиси ҳам  Австралияни Пекинга қарши АҚШ иддаоларига тақлид қилишда айблаб, айрим томонлар  ўз муаммоларида Хитойни айблашга уринмоқда деб қўшимча қилди.