КХДР Жанубий Корея ва АҚШга таҳдид қилди
(last modified Fri, 23 Sep 2016 14:24:25 GMT )
сентябр 23, 2016 19:24 Asia/Tashkent
  • КХДР Жанубий Корея ва АҚШга таҳдид қилди

Корея Халқ Демократик Республикаси Сеул ва Американинг Тинч океанидаги ҳарбий базасига нисбатан ядро қуролини қўллаши мумкин

Корея Халқ Демократик Республикаси Сеул ва Американинг Тинч океанидаги ҳарбий базасига нисбатан ядро қуролини қўллаши мумкин. Корея Марказий телеграф агентлиги Шимолий Корея бош штаби вакилининг сўзларига асосланган ҳолда шундай хабар қилмоқда. 

Баёнотда таъкидланишича, АҚШ ва Жанубий Кореянинг фитналари, Корея яриморолида назорат қилиб бўлмайдиган ва ядро қуролидан фойдаланишга олиб бориши эҳтимоли юқори, ҳал қилиб бўлмас вазиятни кучайтирмоқда. Шунга биноан, Корея халқ армияси бош штаби ҳарбий қаршилик кўрсатиш борасида ўзининг асосий қарашини маълум қилди. "Корея халқ армиясининг ядровий каллаклари Сеулни култепага айлантиради", — дейилади Корея Марказий телеграф агентлиги хабарида. Шимолий кореялик ҳарбийлар шунингдек, кескинлик тобора кучайса ва яриморол осмонида АҚШнинг В-1B бомбардимончи самолётлари парвозини давом эттираверса, Американинг Гуам оролидаги ҳарбий авиабазасини "ер юзидан супуриб ташлашини" таъкидлашган. 22 сентябрь куни АҚШнинг Тинч океани қўмондонлиги Американинг иккита B-1B стратегик бомбардимончи самолёти КХДР чегараларига жуда яқин ҳудуддан учиб ўтган. Улардан бири Сеулдан 70 км жануброққа қўнган. "Сўнгги 20 йилда биринчи марта В-1В Корея яриморолига қўнди", — дейилади баёнотида.