май 03, 2020 12:14 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи Афғонистондаги АҚШ террорчи ҳарбийлари қўмондони изҳоротига аксиламал кўрсатди

Толибон гуруҳи, Афғонистондаги НАТО ва АҚШ террорчи ҳарбийлари қўмондони генерал Скотт Миллер изҳоротини бу мамлакатда уруш ва кескинликларни кенгайтириш маъносида эканлигини таъкидлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қатарда АҚШ билан ўз таъбири билан тинчлик келишувни имзоланганидан кейин хорижий ҳарбийларга қарши ҳужумларни тўхтатиб, аммо   Афғонистон ҳарбий кучларига ҳужумларни кучайтирган Толибон гуруҳи, Афғонистондаги АҚШ ҳарбий террорчилари қўмондони Скотт Миллернинг изҳоротига аксиламал кўрсатганида,  бу сўзлар Афғонистондаги бўҳронларни ҳал этишга ёрдам бермайди, балки мамлакатда хунрезликлар ва урушни янада кенгайишига замин яратади деб эълон қилди.

Толибон шунингдек,  АҚШ томони Қатарда имзоланган тинчлик мавзусидаги келишвини бир неча маротаба бузган, бинобарин  Толибон гуруҳини огоҳлантириш ўрнида  афғонлараро музокараларни бошланиши учун келишув асосида амал қилиши шарт ва зарур деб таъкидлаган.

 Олдинроқ Қатарда Толибон гуруҳи билан имзоланган келишув орасида АҚШ  135 кун ичида Афғонистондаги ҳарбий кучлари сонини камайтиришга ваъда берганди аммо ҳозиргача ўз ваъдасига амал қилмаган.

Афғонистондаги НАТО ва АҚШ террорчи ҳарбийлари қўмондони генерал Скотт Миллер Афғонистоннинг турли минтақаларида Толибон гуруҳи ҳужумларини ошганига тўхталиб,  бу гуруҳнинг ҳужуми ва тўқнашувларини хорижий ҳарбий кучларининг  аксиламалига сабаб бўлади деб айтганди.

 

Ёрлиқ