Афғонистон ҳарбийлари билан тўқнашувларда Толибон гуруҳи катта талофат кўрди
Афғонистоннинг бир нечта вилоятларида давлат ҳарбий кучлари ва Толибон ўртасида юз берган тўқнашувларда 50 нафардан ортиқ Толибонлар жангарилари ҳалок бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Зобул вилояти полиция қўмондонлиги мазкур вилоятда афғон ҳарбийларининг ер ва ҳаво ҳужумларида Толибон гуруҳининг 30 аъзоси ўлдирилди деб эълон қилди.
Бугун Афғонистон жануби шарқидаги армия қўмондонлиги матбуот идораси, Пактико вилоятидаги тўқнашувларда ҳам Толибон гуруҳининг 17 аъзоси ҳалок бўлиб, ўнлаб нафар жароҳатланган деб маълум этди.
Тахор вилояти маҳаллий масъуллари ҳам афғон ҳарбий кучлари ҳужумида Толибон гуруҳининг 5 аъзоси улар жумласидан бир нафар етакчисини ҳалок бўлганини хабар қилишди.
Шу ҳолда бугун Толибон гуруҳи ҳам Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида ҳарбий марказига уюштирилган ҳужум учун масълиятни ўз зиммасига олди.
Бу марказда Афғонистон армиясининг 150 ҳарбийлари жойлаштирилганди.
Давлат масъуллари ва Толибон ҳам ушбу ҳужумни кеча якшанба кечаси амалга оширилганини тасдиқлашган.
Толибон гуруҳи наттоғи Қори Юсуф Аҳмадий, бу ҳужумда ўнлаб нафар давлат ҳарбийларини ўдлдирилганини иддао қилган.