Халқаро амнистия ташкилоти: АҚШ тинч аҳолини ўлдирилиши ҳақида ёлғон гапирмоқда
Халқаро амнистия ташкилоти АҚШ Мудофаа вазирилгини Афғонистон, Покистон ва Ироқнинг турли минтақаларига қарши авиазарбаларида ҳалок бўлганлар сони бўйича ҳардоим ёлғон гапираётганини фош этди.
Эроннинг Хабарнигорони Жавон сайтига кўра, АҚШ масалаларидаги Халқаро амнистия ташкилоти Твиттер саҳифаси орқали мурожаатида, Пентагон АҚШ армияси авиазарбалари натижасида ҳалок бўлганлар сони борасида нотўғри маълумот бермоқда ва ҳақиқий маълумот ва фактларни тарқатишдан возкечмоқда деб қўшимча қилди.
Халқаро амнистия ташкилоти ҳисоботида Пентагонни 2019 чи йилдаги АҚШ авиазарбаларида фақат 130 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини иддао қилаётганига тўхталиб, турли минтақаларда ўтказилган кенг- қамровли ва мукаммал ўрганишлар асосида АҚШ армияси ўзининг авиазарбаларида қурбон бўлганлар сонини камайтириб кўрсатишга урнмоқда деб келтирди
Эслатиб ўтамиз, АҚШ армиясини Ироқ, Афғонистон ва Покистоннинг турли минтақаларига қарши авиазарбаларида ҳозиргача минглаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлган.
АҚШ режими бу амалиётларни террорчиларга қарши кураш учун ўтказишни иддао қилаётган бўлсада, аммо Халқаро ташкилотлар Вашитнгонни терроризмнинг асосий ҳомийси ва турли минтақаларда инсонлар ҳуқуқини бузаётган режим сифатида таништиришмоқда.