Меркель россиялик хакерлар ҳужумига учраганини тасдиқлади
(last modified Thu, 14 May 2020 08:42:27 GMT )
май 14, 2020 13:42 Asia/Tashkent
  • Меркель россиялик хакерлар ҳужумига учраганини тасдиқлади

Германия канслери россиялик хакерлар ҳужумига учраганини исботлаш учун ишончли далилга эга бўлганини таъкидлади.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Германия канслери  Ангела Меркель  Россиянинг ушбу ҳатти ҳаракатини танқид қилиб, очиғини айтсам бу мен учун оғриқли деб айтди. Меркель ўз сўзларида  Берлин давлати  Москва билан алоқаларни яхшилашга ҳаракат қилмоқда, аммо айни пайтда  рус кучларини бундай нотўғри амаллар содир қилаётганини исботлаш учун ишончли далилга эга деб қўшимча қилди.

Германия канслери  Россия давлатининг ҳатти -ҳаракатларига кўрсатган аксиламалида  Москва давлатига бундай ҳаракатларни давом эттирганида унга нисбатан санкция қўллаш билан таҳдид қилди. 

Германиянинг хавфсизлик муассасаси бир неча марта россиялик хакерларни жосуслик қилишда айблаб келмоқда.