ШҲТ ТИВ раҳбарлари суҳбатларида коронавирус пандемияси масаласи муҳокама қилинди
Шанхай ҳамкирлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари коронавирус пандемияси вазиятида аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликларни янада ошириш масаласи юзасидан фикр алмашдилар.
Видеоконференция орқали ўтказилган ШҲТга аъзо давлатлар яъне Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон,Ўзбекистон, Қирғизистон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбари коронавирус пандемияси вазиятида унинг савдо- иқтисодий ва ижтимоий тармоқларга етказган салбий оқибатларига қарши кураш зарулигини таъкидладидар.
Суҳбат чоғида а Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг келаси йиғилиши дастури ҳамда ШҲТнинг бошқа саммитларини ўтказиш мавзуси кўриб чиқилди.
Видеоконференция орқали ўтказилган учрашувда ШҲТ ТИВ раҳбарлари чиқарган қўшма баёнотида келтирилишича, ташкилотга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари инсоний, иқтисодий ва ижтимоий катта зарарларга сабаб бўлаётган коронавирус пандемиясини дунё миқёсида тез суръат билан тарқалаётганидан хавотир билдиришди.
ТИВ раҳбарлари коронавирусга қарши кураш учун БМТ билан мувофиқлаширилган ҳатти ҳаракатларни ижро этиш йўналишида соғлиқни сақлаш хавфсизлигини таъминлаш заминасида ҳам ҳар ир мамлакатни ўз масъулиятига амал қилишини таъкидлаб ШҲТ ҳам бу лойиҳада муҳим ҳиса қўшишиши зарур деб қўшимча қилдилар.
ШҲТ ҳам шундай бир вазъиятда ЖССТ ва бошқа Халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини эълон этди.