май 16, 2020 14:57 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазири Германия канслери айбловига жавоб қайтарди

Россия ТИВ раҳбари Берлин давлатини Россия 2015 чи йилда Германия парламентига хакерлик ҳухжум қилган деган айбловини рад этди.

Шпигель журналининг ёзишича, чоршанба куни Германия канслери Ангела Меркель россиялик хакерлар ҳужумига учраганини исботлаш учун ишончли далилга эга бўлганини таъкидлаб, Москвани бу мамлакат парламентига уюштирлган  5 йил олдинги хакерлик ҳужумда қатнашгаликда айблади.

Аммо Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров  Берлин давлатининг айбловига жавобан,  Германия парламнетига Россия томонидан хакерлик ҳужум уюштирилгани исботлайдиган бирор далил мавжуд эмас деб айтди.

Сергей Лавров ўз сўзларида  бу можародан 5 йил ўтиб бориши билан  ҳеч қандай аниқ факт - далил аниқланмаган деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз 2015 чи йилнинг май ойида Германия парламентига энг катта хакерлик ҳужум уюштирилгани маълум этилгади.

Бу ҳужумда парламент аъзолари офисидаги компьютерлар ва Меркелнинг компьютерига зарар етказилганди.

Германия хавфсизлик ташкилоти олдин ҳам бир неча марта  бу ҳужумда россиялик хакерларни айблаганди.

 

Ёрлиқ