Россияда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради
(last modified Wed, 20 May 2020 07:40:46 GMT )
май 20, 2020 12:40 Asia/Tashkent
  • Россияда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

Москва атрофида Россия ҳарбий вертолётлардан бири қулганида ичкарисидаги барча экипаж ҳалок бўлди.

Россиянинг ТАСС давлат ахборот агентлигининг хабар қилишича, "Mi-8» русумли ҳарбий  вертолёт Москва шимоли ғарбидаги Клин шаҳри яқинида машқ ўқув парвозини амалга ошираётанида қулади деб эълон қилди.

Хабарда бу ҳодисада ҳалок бўлганларга ишора қилинмай,фақат вертолёт экипажидагиларни ҳалок бўлганини келтирилган.

Ҳарбий вертолёт соат 20:00 да  Клин шаҳрининг 20 километлигида ҳалокатга учрагани айтилади.

Дастлабки маълумотларга асосан, вертолёт техник носозликлар сабаб ҳалокатга учраган.

 

Ёрлиқ