Москва давлати АҚШ полицияси томонидан рус мухбирига ўқ узилганини қоралади
(last modified Wed, 03 Jun 2020 09:15:34 GMT )
июн 03, 2020 14:15 Asia/Tashkent
  • Москва давлати АҚШ полицияси томонидан рус мухбирига ўқ узилганини қоралади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги, тарқатган баёниясида, АҚШда эътирозли намойишларни ёритиш жараёнида, Вашингтон полицияси томонидан Россиянинг Спутник сайти мухбирига ўқ узилганини душманона сиёсатнинг давоми деб айтди.

Кеча Россия ТИВ-и  ўз баёниясида ,  Вашингтон полициясининг ушбу жиноятини қоралаб, АҚШ давлати  бу мамлакатда мухбирар хавфсизлигини таъмин этиш хусусидаги ўз мажбуриятларини паймол этмоқа деб қўшимча қилди.

Россия ТИВ-и ўз баёниясида Халқаро ҳамжамиятни  АҚШдаги сўнгги ҳодисаларнни кўриб чиқишга чақирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги  ўз баёниясида  АҚШда давом этаётган ирқчиликка қарши эътирозлар жараёнида мухбирларга қарши бу мамлакат полицияси зўрвонликларини кескин қоралади.

Британия Бош вазири,  James Slack  ҳам АҚШда ирқчиликка қарши намойшлар жараёнида полицияси тоонидан  мухбирларга қарши куч ишлатилишидан хавотир билдириб, АҚШ президентини мухбирлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга даъват этди.