Россия БМТ-ни Эроннинг космик технологиялардан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга чақирмоқда
Россиянинг БМТ-даги намояндаси БМТ бош котибига мактуб йўллаш билан бирга Эрон орбитига сунъий юлдошни чиқариши Хавфсизлик кенгашининг 2231 резолюциясини бузгани ҳақида Американинг қилган иддаосини рад этиб, ушбу технологиядан фойдаланиш учун Эроннинг ҳуқуқини ҳимоя қилди.
Форс ахбарот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Василий Небензия пайшанба куни нашр этилган БМТ бош котиби Антонио Гуттереш ва Хафсизлик кенгашига ёзган бир мактубида Эрон ҳеч қачон ядровий қурол-яроққа эга бўлмаган, энди ҳам бу қуролга эга бўлгани йўқ ва келажакда ҳам бу қурол-яроққа эга бўлмайди,-деб ёзди.
Небензия 22 апрел куни фазога чиқарилган Эроннинг сунъий юлдошига қарши АҚШ-нинг айбловларини оммавий афкорни чалғитиш деб тавсиф этди ва 2015 резолюцияси Эронда ядровий калакчаларни олиш қобилиятига эга баллистик ракеталарга тегишли ҳеч қандай фаолият олиб бормасликни таъкидлайди ,-деб қўшимча қилди.
Небензия МАГАТЭ ташкилоти Эрон ядровий келишувини ижро этиш замонидан бошлаб ҳозирги кунгача изҳор этган тасдиқларига ишора этиб, бу ҳақиқат шуни исботлайдиким, Эрон ядровий калакчаларни ташиш қобилиятига эга баллистик ракеталарга эга эмас ва ҳеч қачон уни ривожлантирмаган ёки уни синовдан ўтказмаган,- деб эслатиб ўтди.