Американинг ирқчиликка қарши эътирозларида 10 минг киши қўлга олинди
Тарқатилган хабарлар шундан далолат берадиким, Америка полициясининг ноинсоний хатти-ҳаракати ва ирқий камситишига қарши эътирозларда ҳозиргача 10 минг киши ҳибсга олинган.
Эрон телерадио компанияси тарқатган хабарга кўра, нашр этилган хабарлар Лос-Анжелес, Нью-Йорк, Даллас ва Филадельфия шаҳарлари Америка полициясининг ноинсоний хатти-ҳаракати ва ирқий камситиши сабаб охирги ҳафта давомида рўй берган эътирозларда ҳибсга олинган мизон нуқтаи назаридан энг юқори кўрсатгичга эга эканини намоён этади.
Бу хабарларга кўра, бу шахсларнинг аксарияти қупол муносабат қилишмаган.
Американинг турли шаҳарлари, жумладан Миннисотта штатидаги Миннеаполис шаҳри бугунги кунда ушбу мамлакат полициясининг ирқпарастлик хатти-ҳаракатига нисбатан эътирозчиларнинг саҳнасига айланган.
Америка полицияси оқ танли офицери Дарк Шеввин ўтган душанба куни (25 май) америкалик фуқаро Жорж Флойдни Миннеаполис шаҳрида қатл этди.
Бу жиноят эса Америка халқининг ғазабга келиши сабабига айланди.
Аммо Американинг полицияси ва хавфсизлик кучлари Америка президенти Дональд Трампнинг дастури билан эътироз этаётган халқни бостиришмоқда.