АҚШ расмийлари Трампнинг намойишчиларга қарши куч ишлатиш қарорини қораладилар
(last modified Sat, 06 Jun 2020 11:03:13 GMT )
июн 06, 2020 16:03 Asia/Tashkent
  • АҚШ расмийлари Трампнинг намойишчиларга қарши куч ишлатиш қарорини қораладилар

АҚШ давлат расмийлари мамлакат президенти Дональд Трампни эътирозчиларга таҳдид қилиш учун ҳарбий кучлардан фойдаланиши тўғрисидаги қарорини қаттиқ танқид остига олди.

ЭН БИ СИ Нюс ахборот сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШнинг 280 нафардан ортиқ дипломат, генерал ва расмийлари Дональд Трампни  сиёсий мақсадлар учун армиядан фойдланмасликка чақирдилар.

АҚШ расмийлари тарқатган баёниясида,  сиёсий мақсадлар учун ҳарбий кучлардан  суиистеъмол қилиш АҚШдаги демократик тузумга қаттиқ зарба бўлади дея ёздилар.

Баёнияда келтирилишича,  намойишларни тарқатиб юбориш мақсадида вертолётдан фойдаланиш  масъулиятсизликдир.

АҚШ президенти сўнгги изҳоротида  штатлар ҳокимлари намойишларини бостириш учун лозим чоралар кўриб чиқмаганида армияни кўча хиёбларда жойлаштириш билан таҳдид қиланди.

Чоршанба куни АҚШ мудофаа вазири Эспер  АҚШ президенти Дональд Трампни  бутун АҚШда намоишларни бостириш учун "Қўзғолон қонуни"дан фойдаланишга тўхталиб,  мен бу қонундан фойдаланишни қўллаб- қувватламайман деб айтганди.