Россия армияси НАТО ҳарбий машқларга жавобан Болтиқ денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказди
Россия денгиз кучлари Болтиқ денгизида буюк ҳарбий машқларни ўтказилгани ҳақда хабар берди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия денгиз кучларининг мудофаа ва ҳаво ҳужумига зид бўлинмлари иштирокида мамлакатнинг энг ғарбий минтақаси яъне Калининградда жойлашгган ҳарбий таъсисотларига қарши эҳтимолий душманнинг ҳаво ва ракета ҳужумарини олдини олиш учун Болтиқ денгизида кенг қамровли ҳарбий машқлар ўтказишини маълум этди.
НАТОнинг Balthopus денгиз ҳарбий машғулотларини ўтказилиши билан бир вақтда ўтказилган мазкур ҳарбий машқларда Россиянинг турли ҳарбий самолётлари ва ракета ҳужумига зид радар системалари қатнашдилар.
Кеча НАТОнинг Balthopus номли кенг- қамровли ҳарбий машқлари Болтиқ денгизи сувларида 19 мамлакат ҳарбийлари иштирокида бошланди ва бу ҳарбий машқларда жорий йилнинг 16 июнига қадар давом этиши кутилмоқда.
Олдинроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Balthopus номли ҳарбий машқларга нисбатан эътироз билдириб, НАТО Бош котиби Енис Столтенбергни коронавирус туфайли бу ҳарбий машқларни минтақада ўтказмасликка чақирганди.